Зиёдадан яна янги премьера қўшиқ «Севгилим»
«Нихол» мукофоти совриндори, ёрқин ва ёқимтой, ширали овоз сохибаси Зиёда томонидан тақдим этилган навбатдаги янги премьера қўшиқ «Севгилим» деб аталади. Албатта, қўшиқнинг номини эшитганингиздаёқ тарона шўх, рақсбоб эканлиги ва бу холат Зиёдананинг табиатига ҳослигидан дарак беради десак хато бўлмайди.
Премьера аъло даражада ўтди. Тингловчилар томонидан фақат ижобий фикрлар айтилди. Айтиб ўтиш лозим таронанинг шеъри Боходир Низомовга, анжировкаси Умид Обидовга тегишли экан.
Шу йилнинг 31-октябрь ва 1-2- ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида ўзининг навбатдаги “Севади ёрим” номли яккахон концерт дастурини тақдим этиш истагида бўлаётган хонанда бугунги кунда деярли кўп вақтини концертга тайёргарликлар билан ўтказаётган бўлсада мухлисларини кўнглини шод этишни хам унутаётгани йўқ.