"Болалар" гуруҳидан янги тарона - "Адашдим"

Сана: 10.02.2014 9726 қайноқ

7-9 март кунлари “Болалар шоу” дастури учун яна бир янги хит бўлиши кутилаётган тарона матни ва мусиқаси барчага манзур бўлиши шубҳасиз. 

Афсонавий “Болалар” гуруҳи солисти Тоҳир Содиқов ўз услубига хос янги таронани тақдим этмоқда. 7-9 март кунлари “Болалар шоу” дастури учун яна бир янги хит бўлиши кутилаётган тарона матни ва мусиқаси барчага манзур бўлиши шубҳасиз. Дилга яқин бўлган матн муаллифи Дилноза бўлиб, мусиқаси ва аранжировкаси Ренат Собировга тегишли. 10-февраль санасида “Ўзбегим Таронаси” радиосида премьера қилинган “Адашдим” номли таронани сиз эндиликда сайтимиз орқали ҳам тинглашингиз мумкин. 

Мазкур таронани тинглаб туриб, инсон ичидаги бор ғуборларини айнан шу қўшиқ орқали чиқариб олади деган фикр келди. Ҳақиқаттан ҳам, ҳудди шундай. Тинглаб кўрсангиз бунга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қиласиз. Анъанавий равишда “Ўзбегим Таронаси” радиосида бу қўшиқ премьера қилингач, тўғридан-тўғри эфир орқали тингловчилар ўз фикрларини билдиришлари мумкин. Бугун эса тарона янграгач, қўнғироқлар ва СМС-қисқа хабарлар қабул қилиниши тинмади. Баъзилар таронага ўйлантирадиган, бироқ ёқимли дея таъриф берган бўлсалар, яна баъзи тингловчилар тарона оригиналлиги билан бошқаларидан ажралиб туришини таъкидлашди. Нима бўлганда ҳам “Болалар” гуруҳидан бошқача тарона яратилиши мумкин ҳам эмасди. Минг марта таърифлагандан, яхшиси ўзингиз бир тинглаб кўринг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol