"Снайпер" 2019 йилнинг энг талабгор фильми бўлди
Йил якунида йил бўйи амалга оширилган ишлар ҳар соҳада сарҳисоб қилинади. Шунинг кино оламида ҳам. 2019 йил давомида жуда кўп фильмлар халқимизга намойиш этилди. Юртимиз кинотеатрларида тақдим қилинган картиналар томошабинларни беэътибор қолдирмади. Аммо уларнинг саноқлиларигина энг кўп томошабинларни ўзига жалб қила қолди ва биз Алишер Навоий номидаги кино саройи тақдим этган натижаларга кўра ана шундай талабгор фильмлар топ 5 талигини аниқладик. Демак ушбу рейтингга кўра, 5 ўринни Саид Мухторовнинг "Васият" фильми,
Youtube: 100994214 ўринни Даврон Умаровнинг "Супер хизматкор" фильми,
Youtube: 140892013 ўринни Икром Алининг "Муҳаббат ресторани" фильми,
2 ўринни Шавкат Комиловнинг "Кекса бўйдоқ" фильмлари эгаллади.
1 ўриндан эса режиссёр Озод Шамснинг "Снайпер" картинаси жой олди. Мазкур картина 2019 йилнинг энг талабгор ва энг кўп томоша қилинган фильми бўлди. Ўткир сюжетли драма жанридаги ушбу картинада бош ролларни Улуғбек Қодиров ва Бону Нур ижро қилган. Эслатиб ўтамиз, бу фильмни сиз Youtube видеохостингидаги йирик каналлардан бири Rizanova каналида томоша қилишингиз мумкин.