Алибободан аразлаган мовий кўзли қизлар учун кутилмаган совға
Сана: 04.09.2015
4282
Бугунги кунда ўзбек эстрада оламига кириб келган ва мухлислар қалбидан жой эгаллаб ўз ўрнимга эга бўламан деган ижодкорлар талайгина. Улар орасида ёш бўлса-да, ўз устида ишлаб, қисқа фурсат ичида халқимизнинг ишончига кириб бораётган Алибобо бугун Ўзбегим Таронаси радиоси орқали “Аразлама” номли қўшиғини тингловчилар ҳукмига ҳавола этди.
Мухлислар томонидан илиқ кутиб олинган мазкур композициянинг сўзи ва мусиқаси Шохжаҳон Эргашевга тегишли бўлиб, аранжировкасини Тимур Раҳмонов амалга оширган. Марҳамат, “Аразлама” композициясини қарши олинг!