Мафтункор Шаҳзода жазирама ёзнинг қайноқ янгилигини ошкор этди

Сана: 09.06.2016 9781 қайноқ

Мафтункор Шаҳзода жазирама ёзнинг қайноқ янгилигини ошкор этди

Эстрадамизнинг порлоқ юлдузи, мафтункор Шаҳзода мухлислари учун кутилмаган совға ҳозирлагани ҳақида маълум қилди. Ёз фаслининг ёрқин туҳфаси бўлиши кутилаётган тарона хонанданинг ижодидаги навбатдаги дуэт қўшиқ ҳисобланади. “Линда” композициясини  бетакрор Шаҳзода  “Akcent” гуруҳи орқали таниш бўлган ва ҳозирда “Two” гуруҳида ўз ижодини давом эттириб келаётган  Mihai Gruia ҳамда  Sorin Brotnei билан биргаликда ижро этди. Июнь ойининг ўрталарида нафақат юртимизда балки, дунё миқёсида премьера қилиниши кутилаётган мусиқий асар барча мусиқа ихлосмандларига манзур келиши шубҳасиз. Шундай экан, бизни кузатишда давом этинг. Янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol