Шаҳзодадан “Шунчаки” таронасига ишланган клип премьераси: бу шунчаки клип эмас...

Сана: 06.08.2014 9076 қайноқ

7-август куни барча мухлислар ва хатто шоу-бизнес вакиллари томонидан ҳам узоқ кутилган Шаҳзоданинг “Шунчаки” таронасига ишланган видеоклипни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Мазкур таронани яратишда ижодкорлар Сарвар ва Комил бевосита сўзи ва мусиқасини тайёрлашда иштирок этишган. Улар нафақат қўшиқнинг ўзини, балки видеоклипни суратга олиш ишларида ҳам қатнашдилар.

Шаҳзодадан “Шунчаки” таронасига ишланган клип премьераси: бу шунчаки клип эмас...

 Шаҳзодадан “Шунчаки” таронасига ишланган клип премьераси: бу шунчаки клип эмас...

Клип “БеноМедиа” студияси ижодкорлари томонидан тайёрланди. Видео ғояси Шаҳзоданинг ўзига тегишли. Шахсан Шаҳзода бу сафар ўзининг навбатдаги видеосини тайёрлашга жиддий ёндошди ва бунинг учун профессионаллар билан ҳамкорлик қилди.

Шаҳзодадан “Шунчаки” таронасига ишланган клип премьераси: бу шунчаки клип эмас...

Шаҳзодадан “Шунчаки” таронасига ишланган клип премьераси: бу шунчаки клип эмас...

Сарвар ва Комил сценарийни кадрда томошабинга етказиш учун оператор Беҳзод Пўлатов билан ҳамкорлик қилишди. Шаҳзод Пўлатов суратга олинган видеони монтаж қилди. 

Шаҳзодадан “Шунчаки” таронасига ишланган клип премьераси: бу шунчаки клип эмас...

Клип юқори сифатли кадрлари билан томошабин эътиборини тортади. Лекин энг асосийси клип сюжети бўлиб, томошабинда бутун бир фильм томоша қилишдек тасаввур уйғотади.

Шаҳзодадан “Шунчаки” таронасига ишланган клип премьераси: бу шунчаки клип эмас...

Видео турли кутилмаган қалтис воқеаларга, таъсирчан кадрларга бой. Режиссёр Акром Шоҳназаров ёш актёрлар жамоаси Зиёда Қобилова, Жамшид Исоходжаев, Шоҳруҳ Ҳамдамов ва Баҳрул Қурбонов билан ишлади.

Шаҳзодадан “Шунчаки” таронасига ишланган клип премьераси: бу шунчаки клип эмас...

 Шаҳзодадан “Шунчаки” таронасига ишланган клип премьераси: бу шунчаки клип эмас...

Актёрлар жамоаси ҳали профессионал даражага эришмаган бўлсалар-да, лекин топширилган вазифани, яъни мураккаб саҳналарни ҳам маҳорат билан ижро этишган. Клипни томоша қилсангиз, бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз. 

Шаҳзодадан “Шунчаки” таронасига ишланган клип премьераси: бу шунчаки клип эмас...

Видеода нафақат сюжет қисмига, балки трек қисмига ҳам асосий эътибор қаратилган, яъни бу тасвирлар ҳам мутлақо ўзгача йўналишда намоён бўлади. Турли хиссиётлар, ички кечинмалар Шаҳзоданинг нигоҳларида акс этади. Шаҳзода ижодидаги энг шов-шувли ва таъсирчан клип айнан мазкур видео бўлиши шубҳасиз. 

 Шаҳзодадан “Шунчаки” таронасига ишланган клип премьераси: бу шунчаки клип эмас...

Видеода қаҳрамонлар диалоги, турли овозли эффектлар ҳам қўлланилган бўлиб, барча дубляж ишлари “БеноМедиа” ижодкорлари томонидан тайёрланди.

Шаҳзодадан “Шунчаки” таронасига ишланган клип премьераси: бу шунчаки клип эмас...

 Шаҳзодадан “Шунчаки” таронасига ишланган клип премьераси: бу шунчаки клип эмас...

Турли овоз эффектлари клипнинг таъсирчанлигини янада оширишга хазмат қилган. Видеони шунчаки томоша қилишнинг иложиси йўқ, сабаби эса кутилмаган кадрлар. 

Шаҳзодадан “Шунчаки” таронасига ишланган клип премьераси: бу шунчаки клип эмас...

Ҳеч бир томошабинни бефарқ қолдирмайдиган ва профессионал даражада тайёрланган клипни сайтимиз орқали томоша қилинг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol