Райхондан романтик кайфиятдаги янги қўшиқ премьераси

Сана: 09.10.2014 5484 қайноқ

Эстрадамизда минглаб мухлисларга эга бўлган хонанда Райхон ижодида янгича услубдаги таронани мухлисларига тақдим этди. 

Бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали премьера қилинган қўшиқ “Ёнимга қайт” дея номланиб, айни пайтдаги куз мавсуми учун айни мос келади. Сабаби тарона романтик кайфият баҳш этиши билан бирга хаёллар оғушига ҳам олиб кетади. Бу фикрларни премьерадан сўнг радиога қўнғироқ қилган тингловчилар ҳам таъкидлашди. Анчадан буён Райхон ижодида бундай йўналишдаги қўшиқ бўлмаганини тингловчилар алоҳида айтиб ўтишди. 

Райхондан романтик кайфиятдаги янги қўшиқ премьераси

Ҳақиқаттан ҳам, таронанинг сўзлари ҳар бир инсон учун хотираларни ёдга солиши, шубҳасиз. Қўшиқнинг мусиқасини шахсан Райхоннинг ўзи басталаган. Аранжировкаси эса Зафар Қодиров томонидан тайёрланган. 

Райхон қўшиқ премьерасидан аввал биз билан боғланганида, мазкур ёқимли мусиқий туҳфаси ила ўз мухлисларига гўзал муҳаббат парвозини тилашини маълум қилди. 

Райхондан романтик кайфиятдаги янги қўшиқ премьераси

Демак, сайтимиз орқали Райхон ижросидаги янги “Ёнимга қайт” таронасини тинглаб, гўзал муҳаббат оламига парвоз этинг!  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol