Ойбек ва Нигорадан кутилмаган янгилик
Сана: 11.01.2016
4829
Эстрадамизнинг энг бахтли жуфтликларидан бири Ойбек ва Нигора ижодидаги қисқа танаффусга дам берди ва айни дамда улар янги қўшиқлар яратиш билан банд. “Эътироф-2015” мукофоти совриндори бўлган бу жуфтлик мухлислар ишончини оқлаш, унга муносиб бўлиш мақсадида халқимизга манзур келадиган, дилга яқин тароналар устида ишлашмоқда.
Улар қаторидан “Оппоғой” деб номланган мусиқий асар ҳам ўрин олган. Шўх ва рақсинкор мазкур қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси Ойбек томонидан яратилган. Унга Шерзод Мардиев мусиқий сайқал берган. Хонандаларнинг хабар беришича, тез кунда тўйдан кейин яратилган илк қўшиқ сайтимиз орқали омма эътиборига ҳавола этилади. Ҳозирча кузатишда давом этинг ва асло биздан йироқлашманг.