Абдували Ражабовдан янги йилга янги тарона
Сана: 27.12.2022
2976
қайноқ
Халқимиз севган санъаткор Абдували Ражабов шу кунларда қизғин ижод билан банд. Янги йил кутилмаган совғаларга тўла бўлишини ваъда қилаётган хонанда қайноқ ижод маҳсули ҳақида маълум қилди. Янги йилнинг илк кунларида премьера қилиниши кутилаётган мусиқий асар «Хафа қилдинг» деб номланган. Ушбу композиция янги қўшиқ сўраган мухлислар учун айни муддао бўлса ажаб эмас. Ўйлаймизки, тарона хонанданинг аввалги ижод маҳсуллари каби халқимиз қалбидан муносиб ўрин олади. Демак кутинг ва кузатиб боринг.