Самандар Ҳамроқуловдан янги премьера қўшиқ “Келинчак”
Барчага маълумки, ҳар куни “Ўзбегим таронаси” радиосида анъанага айланган премьера лойихасида янги тароналар жаранг сочади. Санъат оламида ижод қилаётган хонандалар ижросидаги янги қўшиқлар тингловчилар ҳукмига ҳавола этиларкан, бу борада уларнинг муносабатлари ҳам инобатга олинади.
Бугун премьера лойихасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов ижросида янги премьа қўшиқ янгради. Эстрадада бироз кўриниш бермаган, аммо яна янги қўшиқлари билан ўз тингловчиларини кўнглини олмоқчи бўлаётган бу хонанда янги қўшиғини мухлислари эътиборига ҳавола этди.
Янги ижод маҳсули “Келинчак” номли қўшиқ бўлиб, унинг сўзи ва мусиқасини Элдор Қаюмовга тегишли. Ботир Алиев эса қўшиққа ўзига хос сайқал берган.
Гўзал қизларимизга бахт ва саодат тилаб илиқ туйғулар билан ижро этилган мазкур қўшиқ тингловчини ёрқин таассуротлар оғушига етаклайди.