Динейра муҳаббат оғушида

Сана: 20.02.2014 3973 қайноқ

Ўзбекистонимизнинг “Олтин Водийси”нинг қизи Динейра ўзининг қувноқлиги, самимий табассуми билан ҳам ўзбек эстрадасида ажралиб туради.

Ҳозиргача тақдим этган охирги таронаси “Рашқ қилма” кўплаб юрак-қалбларни эгаллашга улгурган, кўплаб тингловчиларнинг мусиқий жавонидан мустаҳкам жой олган. Жўшқин мусиқа ва сермазмун матн, шунингдек, ажойиб клипга эга мазкур таронанинг омадини янги ижод намунаси такрорлай олармикан? Бизнингча эса, “Севдим” таронаси ҳам оммалашиши аниқ. Шарқона руҳдаги рақсбоп тарона мусиқаси, аранжировкаси Артём Газиянга тегишли. Бундан аввл машҳурликка эришган “Эркатой”, “Рашқ қилма” қўшиқларининг мусиқаси ҳам айнан Артём Газиян томонидан тайёрланганлигини инобатга олсак, навбатдаги “Севдим” номли тарона ҳам дилларимиздан жой олиши шубҳасиздир. Қўшиқ матни Иброҳим Жияновга тегишли. Динейранинг овози билан эса бу тарона ўзгача наво таратганлигини тинглаганингизда ҳис қилишингиз мумкин. Муҳаббат ҳақидаги мазкур таронани сайтимиз орқали тингланг ва баҳо беринг.

 

Яна бир маълумот. Динейра энди кузгача айниқса, ёз фаслида тинимсиз ижод билан банд бўлишини маълум қилди. Нега айнан кузгача дея савол берганимизда, айнан куз фаслида мухлислар учун узоқ кутилган альбомни тақдим этиш истагида эканлигини билдирди. Кўклам баҳордан илҳом олиб, янгидан-янги тароналар яратилади, янги видеоклиплар суратга олинади.

Динейранинг ижоддан ташқари, яна нималар билан банд бўлишини билишни истаганлар учун ҳам маълумотимиз бор. Серҳаракат Динейра айни вақтда шунингдек, кино соҳасида тадбиркорликка қўл урган. Янги лойиҳа устида иш олиб бораётган Динейранинг ишларига ривож тилаймиз!

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol