Муқаддас Саъдуллаева: Андишани отини қўрқоқ қўйманг

Сана: 08.09.2022 1463 қайноқ

Муқаддас Саъдуллаева: Андишани отини қўрқоқ қўйманг

Актриса Муқаддас Саъдуллаева шу кунларда янги видеоклипда суратга тушмоқда. Унда бош ролни ижро қилаётган актрисанинг партнёри истеъдодли актёр Муҳаммад Али Алиев  бўлди.  Актриса ушбу клипни тасвирга тушириш жараёнидан видеолар улашиб, турли хил гап сўзларга ҳам жавоб бериб ўтди.

 

Муқаддас Саъдуллаева: Андишани отини қўрқоқ қўйманг

«Семириб кетти Муқаддас Саъдуллаева кино, клип, сериалларга ярамайди» деган баъзи бир режиссёрларга, агар хоҳласам, Аллоҳни изни билан олдингиздаги «объективни портлатворадиган суюқ актрисаларни» ортда қолдириб, яна кино ва клип оламини забт этишим мумкин. Мен ўзим, оилам учун ижодни тўхтатдим деганим Муқаддас Саъдуллаева йўқ бўлди дегани эмас. Андишани отини қўрқоқ қўйманг. Хоҳиш ва истак менинг қўлимда” – деди актриса қолдирган изоҳида. Муқаддас Саъдуллаева ўз маҳоратини тақдим этган лавҳалар билан ҳам яна бир бор исбот қилди. Демак, тез кунда севимли актрисангиз иштирокидаги видеоклипни кутиб қолинг. Муқаддас Саъдуллаевага омад тилаб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol