Сарвар ва Комил ҳамда “Уммон” сафарга тайёргарлик
Эстрадамизнинг кўзга кўринган ва ёшларимизнинг севимли Сарвар ва Комил ҳамда “Уммон” гурухлари нафақат Ўзбекистон ёшлари балки қўшни давлатлардаги муҳлисларини ҳам хурсанд қилиш мақсадида 28 сентябрь куни Москва шахрига ўзларининг “Ватандан салом” деб номланган концерт дастурлари билан гастроль сафарларини режалаштирмоқдалар.
Албатта, яхши ижодкорнинг мухлиси, тингловчиси кўп бўлади. Улар ижросидаги янги қўшиқларга келсак гуруҳ йигитлари, “агар улгурсак яқин кунларда янги тароналарни тингловчиларимизга тақдим этамиз” дея сўз беришди.
Тушунишимизча, айни дамда улар студиядан чиқмай концерт дастурлари учун тайёргарлик кўрмоқдалар. Уларга омад тилаймиз.
Сайтимизни кузатиб боринг, севимли гуруҳларингиз ҳақидаги энг сўнгги янгиликлардан боҳабар қиламиз.