“Гар пулинг бўлмаса...”. Зоҳиршоҳ Жўраевдан тез кунда янги тарона

Сана: 01.03.2022 774 қайноқ

Халқимиз севган санъаткор Зоҳиршоҳ Жўраев яқин кунларда янги таронасини тақдим қилади. Бу ҳақида унинг ўзи ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди. Премьера арафасида турган қўшиқдан парча улашган хонанданинг кутилаётган мазкур мусиқий асари, тингловчиларни танланган мавзуси, ноласи билан қизиқтириб қўйди.

Мансаб кетса, ишинг битмай қоларкан

Етган жойга қўлинг етмай қоларкан.

Дўстларга ҳам сўзинг ўтмай қоларкан

Гар пулинг бўлмаса пулинг бўлмаса.

 

Ёринг ҳам кечмоққа рози бўларкан

Ҳатто боланг сенга қози бўларкан.

Баъзи жигарларинг қувиб соларкан

Гар пулинг бўлмаса сени пулинг бўлмаса.

 

Хонанда бу қўшиққа клип тасвирга олишни ҳам режалаштирган. Демак, тез кунда премьера. Кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol