Шахзод Азимовдан янги тарона “Ёр-Ёр”

Сана: 15.07.2015 5106

Шахзод Азимовдан янги тарона “Ёр-Ёр”

Истеъдодли хонанда Шахзод Азимов айни дамда қизғин ижод билан банд. Мухлислар қалбидан янада чуққурроқ жой эгаллаб, уларнинг муҳаббатига сазовор бўлиш истагида янги тароналар устида иш олиб бормоқда. Бир нечта тароналар ва видеоклиплар тайёр ва бугун премералар кетма-кетлигига старт берилди. “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали преьмера қилинган “Ёр-Ёр” деб номланган янги қўшиғи мухлислар томонидан илиқ қарши олинди. Қўшиқ ҳақида яхши фикрлар билдиришди ва хонандага омад тилашди. Шахзод Азимов ижросидаги “Ёр-Ёр” таронасининг сўзи Машҳура Аминова қаламига мансуб бўлиб, Давлат Маҳкамов томонидан мусиқий сайқал берилган.

Шахзод Азимовдан янги тарона “Ёр-Ёр”

Шахзод Азимовдан янги тарона “Ёр-Ёр”

“Зокир Арт Видео Студио”синиг режиссёрлари Азим Садиқов ва Мизроб Халилов томонидан қўшиққа видеоклип ҳам суратга олинган. Клип Самарқанд шахридаги “Эл Мероси” театрида тасвирга олинган бўлиб унда миллий урф-одатларимиз, қайнона келин муносабатлари, асосан Самарқандлик келинларнинг удумлари, кийиниш услуби, маданиятига урғу берилган ва мухлисларга етказиб беришга ҳаракат қилинган.

Шахзод Азимовдан янги тарона “Ёр-Ёр”

Маълумотларга қараганда, бу қўшиқ аслида халқ қўшиғи бўлиб, қадимда Самарқандда никоҳ тўйининг эртаси куни келиннинг юзини очиш маросимида онахонларимиз томонидан куйланган. Хонанда мухлисларнинг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда, шу қўшиқни янгича талқинда куйлашга бел боғлаган ва тинглаганингиздек, радиотўлқинларимиз орқали намойиш этилди. Сиз ҳам бу ижод маҳсулини тинглаш ва томоша қилиш имкониятига эгасиз. Марҳамат мазкур таронани ва унга ишланган видеоклипни қарши олинг ва ўз фикрингизни билдиринг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol