“Караван” ансамблидан “Лола” тарона премьераси
“Караван” ансамблининг ижодини кузатиб бораётган мухлислар доимий равишда улардан янги тароналар кутишади. Мана бугун мухлислари учун ажойиб сюрприз тайёрлаган ансамбль уни “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали мухлисларига тақдим этди.“Лола” деб ном олган мазкур композиция дунёга машҳур мусиқа асосида яратилган бўлиб, Улуғбек Мамасолиев томонидан янгитдан аранжировка қилинган. Шеъри эса шоир Иброҳим Жиянов қаламига мансубдир.
Айтиб ўтишимиз лозим, мазкур тарона “Караван” ансамбли репертуаридаги қўшиқлардан мутлақо фарқ қилади. Шунинг учун ҳам уни ансамблнинг ижодга экспрементал ёндашуви, дейишимиз мумкин.
Илк бора жаранг сочган янги қўшиқ радиотингловчилар томонидан зўр олқишлар билан кутиб олинди, шунингдек яхши фикрлар билдирилди.
“Лола” таронасини сиз ҳам тингланг ва сизга таниш бўлган таниқли мусиқа оҳангидаги янги қўшиққа баҳо беринг.