Шаҳзода Муҳаммедова кузатувчиларини ўйлантириб қўйди

Сана: 26.01.2021 1464 қайноқ

Шаҳзода Муҳаммедова кузатувчиларини ўйлантириб қўйди

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова инстаграм ижтимоий тармоғига жойлаган сўнгги пости билан мухлисларини бироз мулоҳаза қилишга ундади. Унда актриса бир нечта саволлар билан кузатувчиларига мурожаат қилди. ""Бугун нима ният қилдингиз?", "Кеча ва бугун келажагингиз пойдевори учун нима сай-ҳаракатларни амалга оширдингиз?", "Умрингизни ҳеч сарҳисоб қилиб кўрдингизми? Тахминий 60 ёшлик умрнинг неччи йилини босиб бўлдингиз ва олдинда қанча йили қолибди?" Бу саволларни ўқиган ҳар бир мухлиси аминмизки, бироз бўлсада ўз ҳаёт йўлига назар сола олди ва жавобларни топди. "Бахт учун, омад учун орзунинг ўзи камлик қилади. Уни кутиш эмас, ҳаракат, меҳнат, меҳнат ва яна меҳнат қилиш керак." - дейди актриса сўзи якунида. Серқирра ижодкор Шаҳзода Муҳаммедова маълумки, умуман тинмайди. Ҳар бир сониясини унумли ўтказишни ўйлайди. Қачон қараманг съёмкада, тикиш-бичиш, оиласи, фарзанди билан банд. Бугунги бахтли ҳаёти ҳам унинг тоза нияти, мақсадлари сари интилиши, меҳнати самараси деб бемалол айта оламиз. Бахтингиз бардавом бўлсин дея бугунги янгиликларимизни ҳозирча якунлаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol