“Серенада ижод” гуруҳи яна қизғин ижод билан банд
Ўтган йилнинг сўнггида ўзининг илк якахон концерт дастурини тақдим этган “Серенада ижод” гуруҳи яна қизғин ижод билан машғул. Катта концерт дастури жонли тарзда ўтганидан хабарингиз бор, бунинг эса ўзига яраша машаққатлари бўлади.Тинимсиз тайёргарлик жараёнлари, қолаверса, илк катта дастурни кенг оммага намойиш этиш маъсулияти кучли.
Муваффақиятли ўтган концертдан сўнг жамоа бироз муддатга ҳордиқ олиш учун вақт ажратишди. Энди эса, янги ғоялар ва яхши кайфият билан ижодга киришишган.
Гуруҳ йигитларининг хабар беришича, тез кунда мухлислар учун янги тарона туҳфа этишади. Янги композициянинг номи “Чаккасида атиргул” деб номланган, унинг матни Гавҳар Шарипова қаламига мансуб, мусиқасини эса Нодир Тошҳўжаев басталаган.
Професионал созандалардан ташкил топган “Серенада ижод” гуруҳи ҳар бир ижод намунаси устида айтойдил меҳнат қилиб қийинчиликлардан чўчишмайди. Мазкур янги тарона тез унда “Ўзбегим таронаси” радиосида премьера этилади. Ўтказиб юборманг.