Севара янги видеоклип суратга олдирмоқда
Бир нечта тароналари билан мухлислар меҳрини қозониб келаётган Севара янги йилни ижодий жараёнлар билан қарши олди. У айни дамда Москвада янги таронаси учун видеоклип суратга олдириш билан банд. Мусиқий асар номи "Шунчаки" деб номланади. Ушбу қўшиқ учун тасвирга туширилаётган клип жараёнлари жуда қизиқарли ва саргузаштларга бой бўлмоқда. Хонанда қаҳратон қиш бўлишига қарамай, клипда кутилмаган образларда намоён бўлади. Мухлисларини лол қолдириш ва яхши ижод намунасини тақдим этиш мақсадида совуқда соғлигидан ҳам ижодини устун қўйган хонанданинг ушбу клипи томошабинларни қанчалик ҳайратлантирар экан? Буни албатта видеоклип премьерасидан сўнг билиб оламиз. Ҳа айтганча клип режиссёри Дилмурод Каримов. Мусиқий асар муаллифи эса Мирзиёд Нурматов.