Сарвар ва Комил бир қизни севадими?

Сана: 26.12.2013 7620

Сарвар ва Комил бир қизни севадими?

Севги учбурчаги энг қалин дўстларнинг ҳам ўртасида совуқчилик пайдо этади. Эстрадамизнинг севимли юлдузлари Сарвар ва Комил муҳаббатнинг ана шундай синовига дуч келдилар.

Бир инсонни севадиган икки дўстнинг ҳолатини тасаввур этяпсизми? Бир-бирига бўлган муносабати, нигоҳи, сўзларига ҳавас қилиб бўлмайди. Тасаввур этиш бироз қийинчилик туғдирган бўлса, катта премъераси Февраль ойига мўлжалланган янги фильмни томоша қилинг.

Сарвар ва Комил бир қизни севадими?

Сарвар Азимов ғояси, Комил Фозил ва Акром Шаҳназаров сценарийси асосида суратга олинган “Юрак йиғлар” ишчи номини олган фильмда икки хонанда ўз актёрлик маҳоратини синаб кўришни иҳтиёр этди. Фильм оператори Бегзод Пўлатов, продюссерлари Миршод ва Хуршид Ражабовлар. Бош ролларни Сарвар, Комил, Зарина Низомиддинова, Бахрул Қурбоновлар ижро этганлар.

Сарвар ва Комил бир қизни севадими?

"Action Films", "Shoxona Creative Group" va "Tarona Records" ҳамкорлигида суратга олинган мазкур фильмга тайёргарчилик ва тасвирга олиш жараёни олти ой давом этди. “Нега Сарвар ва Комилдан янги ижод намуналари эшитилмаяпти?”,- саволига жавоб popcorn.uz сайтида. Улар актёрлик ижоди билан бандлар. Санъаткорларга улкан ютуқлар тилаб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol