Манзуранинг ижодий тажрибасидаги биринчи “эксперимент”

Сана: 20.11.2019 1803

Манзуранинг ижодий тажрибасидаги биринчи “эксперимент”

Хонанда Манзуранинг “Юрагим кўникмайди” таронаси халқимизга манзур келмоқда. Премьерадан кейинги натижа уни алоҳида руҳлантирди. Бу ҳақида у инстаграм ижтимоий тармоғида қуйидагича ёзиб қолдирди. “Мухлисларимга чексиз миннатдорчилигимни билдираман. Бу қўшиғни қалбларингиздан жой олиб келаётгани мени жуда қувонтирди. Яқин кунларда сизларга гўзал видеомаҳсулот тақдим этаман. Истанбул сафарларида ижодий гуруҳимиз билан “Юрагим кўникмайди” трекига турк актёрлари билан клип устида ишладик. Бу менинг ижодий тажрибамда биринчи эксперимент. Албатта ушбу романтик қўшиқнинг сюжети учун истеъдодли актёрлардан фойдаланишимиз лозим эди. Шу сабабдан Сердар Ўртач ва бошқа турк хонандалари билан ишлаган актёрларни таклиф қилдик.” - дейди хонанда клип ҳақида берган маълумотида. Ҳа айтганча Манзура Истанбулда бўлганида бирор бир ижодий асар яратишни орзу қиларди ва у бу орзусига етаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol