Жаҳонгир “Ниҳол” мукофоти учун саралаш босқичида 1-ўринни эгаллади
Шу кунларда “Ниҳол” мукофоти учун Тошкент шаҳри туманлари ўртасида саралаш босқичлари ўтказилмоқда. Танловларда эстрадамизнинг ёш, истеъдодли вакиллари муносиб иштирок этиб келаётгани эса барчамизни қувонтиради.
Ана шундай ёш хонандаларимиздан бири Жаҳонгир ҳам танловнинг Яккасарой тумани босқичида ўз истеъдодини намойиш этди.
“Ўзбекистон” номли таронасини жонли равишда ижро этган Жаҳонгирнинг маҳоратини ҳакамлар 1-ўринга лойиқ топишди. Энди Жаҳонгир шаҳар босқичида иштирок этади.
Суръат Исломов қаламига мансуб матнга Шерзод Ёсинов мусиқа басталаган “Ўзбекистон” таронаси шунингдек, “Ягонасан, муқаддас Ватан” кўрик-танловида ҳам жаранг сочган.
Жаҳонгир мазкур танловнинг Республика босқичига йўл олиб, яна ғолиблик учун курашади. Ёш хонандага омад тилаб қоламиз!