Севара Назархон янги альбом тақдимотини ўтказди
13 январь куни пойтахтимизда жойлашган муҳташам меҳмонхоналарнинг бирида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархоннинг "2019" номли янги альбомини ёпиқ тақдимоти бўлиб ўтди.
Мазкур тақдимот бошқа тақдимотлардан ҳар жиҳатдан фарқ қилди. Уни бир сўз билан мини концерт десак адашмаймиз. Тақдимотдан бир неча соат олдин ОАВ ходимлари билан матбуот анжумани ўтказилди. Унда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Шунингдек "2019" альбоми ҳақида қисқача маълумотга эга бўлишди.
Альбом тақдимотига тўхталадиган бўлсак, тадбирга Севара Назархоннинг кўпгина ҳамкасблари , дўстлари, яқинлари ташриф буюришди. Жумладан хонандалар Шаҳзода, Нилуфар Усмонова, Манзура, Умидахон, Лола ва Шаҳло Аҳмедова, Рухшона, Азиз Ражабий, Жаҳонгир Отажонов, Уммон гуруҳи, Афруз гуруҳи, Шарқ гуруҳи, актрисалар Лола Элтоева, Шаҳзода Матчанова, Ситора Алимжонова, актёрлар Алишер Узоқов, Бобур Йўлдошев, Азиз Раметов, Рихситилла Абдуллаев, шунингдек Нилуфар Сотиболдиева, Даврон КабуловБ спортчиларимиздан Шаҳрам Ғиёсов бошқа кўплаб санъат вакиллари ташриф буюришди.
Меҳмонлар нафақат Севара Назархонни қўллаб қувватлаб, альбом билан қутлашди. Балки жонли ижродаги концертга ҳам гувоҳи бўлишди. Хонанда аоьбомилан ўрин олган мусиқий асарларни куйлаб берди. Қўшиқларга мос рақслар, ҳаракатлар ҳамоҳанглиги, ижроси билан хонанда яна бир карра лол қолдирди. Кеча давомида Севара ўз дунёсига барчани олиб кира олди десак муболаға бўлмайди.
Альбом "2019" деб номланган бўлиб, 11 та қўшиқ ўрин олган. Унда қўшиқ матнлари жамланган кичик китобча ҳам қўшимча қилинган. Севара Назархонни янги альбом тақдимоти билан табриклаймиз ва омад тилаб қоламиз.