Шаҳзода ва Улуғбек Раҳматуллаев махсус фильм учун саундтрек куйлашди

Сана: 15.06.2017 4756 қайноқ

Шаҳзода ва Улуғбек Раҳматуллаев махсус фильм учун саундтрек куйлашди

Эстрадамизнинг икки юлдузи, халқимизнинг севимли хонандалари мафтункор Шаҳзода ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев навбатдаги ҳамкорликка қўл уришди. Бу ҳақида ҳар икки санъаткор ҳам ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилишди. Бу хушхабар барча кузатувчиларни қувонтиргани табиий.

Маълумки, бугунги кунгача Улуғбек Раҳматуллаев ва Шаҳзода бир нечта дуэт тароналарни тақдим этиб, мухлисларини лол қолдириб келишган. Янги ижод маҳсули ҳам “Рашк”, “Ёнаман” қўшиқлари каби кутиб олинишига шубҳамиз йўқ.

Композиция номи маълумотларга қараганда, “Бекатлар” деб номланади. Қўшиқ ўз ишининг усталари Фаррух Бадалбоев ва Жасур Бадалбоев билан ҳамкорликда яратилди.

Шаҳзода ва Улуғбек Раҳматуллаев махсус фильм учун саундтрек куйлашди

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, бу дуэт оддий дуэт эмас. Унинг фарқи шундаки, қўшиқ,  ёшларнинг ижтимоий, маданий-марифий ҳаётида жуда муҳим ва катта аҳамиятга эга бўлган  фильм  учун ёзилган махсус саундтрек ҳисобланади. Мусиқий асарга мазкур фильм доирасидан келиб чиққан ҳолда видеоклип ҳам суратга олинди. Бу ижод маҳсули саундтрек сифатида эфирларга узатилиши режалаштирилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol