Рухшона янги қўшиқ тақдим этишга шай
Яқиндагина ижодий альбомини тақдим этган Рухшона ўз мухлислари учун яна бир таронани тайёрлади.
Бу гал Рухшона янги ижод намунасига ўзгача ёндошиб, жиддий мавзуга мурожаат этишга қарор қилди. “Ҳаёт” номини олган тарона келаси ҳафтада, яъни 10-июнь соат 18:20 да “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали тақдим этилади.
Шу кунларда эса хонанда ижросидаги “Жони-жони” қўшиғи радиолар орқали жаранг сочиб, мухлисларни хушнуд этиб келмоқда. Худди шу номдаги мусиқий альбом ҳам яқинда тақдим этилиб, бугунги кунда кўплаб мухлислар дискни қўлга киритиб, янгидан-янги қўшиқлардан баҳраманд бўлишмоқда.
Вилоятлар бўйлаб турли гастроль концертларида иштирок этишда фаол бўлган хонанда Рухшона шунингдек, бир қатор янги қўшиқлар ва видеоклиплар тайёрлашга киришган. Уларнинг барчаси ҳақида батафсил сайтимиз орқали маълумот бериб борамиз.