“Диёр” гуруҳидан янги клип премьераси

Сана: 26.05.2014 3540 қайноқ

Айни пайтда эстрадамиз оламида тобора танилиб бораётган “Диёр” гуруҳи янги видеоклипни сайтимиз орқали тақдим этишмоқда. 

Гуруҳ аъзолари Жамол ва Юлдуз бу сафар Самарқанд ва Бухоро наволаридан фойдаланишга қарор қилишди. “Мавриги” дея ном олган тарона видеоклипи қўшиқ каби томошабинга яхши кайфият улаша олади.

Аввало қўшиқ муаллифлари ҳақида маълумот берсак. "Мавриги" таронаси матни шоира Дилфуз қаламига мансуб, аранжировкаси Ахлиёр Азимов томонидан тайёрланган.

Зафар Иномжонов режиссерлигида суратга олинган клипни томоша қилган инсон йиллар оша инсониятнинг ривожланиб бораётганлигига яна бир бор амин бўлади.

Видеоклип 7 ёшдан 70 ёшгача барчага маъқул келиши шубҳасиз.  

Клипда трек ва сюжет йўналиши ўзаро уйғунлашган ҳолда моҳирона тасвирланган.

Клипни томоша қилиш ҳам инсонга завқ бағишлайди. 

Сиз ҳам сайтимизда тақдим этилаётган клипни томоша қилиб, ўз фикрларингизни қолдиришни унутманг! 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol