Шоҳруҳхон "Атиргуллар" қўшиғи учун видеоклип суратга олдирди

Сана: 05.11.2019 1859 қайноқ

Шоҳруҳхон "Атиргуллар" қўшиғи учун видеоклип суратга олдирди

Айни дамда 2020 йилда бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастури учун катта тайёргарлик олиб бораётган хонанда Шоҳруҳхон яқиндагина тақдим қилган "Атиргуллар" таронаси учун видеоклип тасвирга олдирди. Доимий ҳамкорига айланган клипмейкер Дилмурод Агзамов билан биргаликда суратга олинаётган видео асар яқин кунларда оммага намойиш этилиши кўзда тутилган. Маълумки, "Атиргуллар" таронаси кўпчилик мухлисларга манзур келмоқда. Видеоклипи тақдимотидан сўнг композиция янада оммалашишига ишонамиз.

Шоҳруҳхон "Атиргуллар" қўшиғи учун видеоклип суратга олдирди

Эслатиб ўтамиз, Шоҳруҳхоннинг янги концерт дастури 8 февралдан 13 февралгача 6 кун давомида бўлиб ўтади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol