“Шукр қилмас экан инсон” муборак Рамазон ойига муносиб туҳфа
Ака-сингил Дилдора Ниёзова ҳамда Нодир Ниёзовлар томонидан тақдим этилган “Кел-кел” номли дуэт тарона кўпчилик тингловчиларга манзур келгани хонандаларни қувонтирди. Қўшиқ ҳақидаги илиқ фикрлардан мамнун бўлган Нодир Ниёзов бугун сайтимиз орқали яна бир ижод намунасини муборак Рамазон ойига муносиб туҳфа сифатида халқимизга тақдим этмоқда.
Хонанда “Шукр қилмас экан инсон” деб номланган тарона яратилишида Баҳодир Низомов билан ҳамкорлик қилган, Умид Обидов эса қўшиққа ўзига хос мусиқий сайқал берган. Бу композицияни тинглаган ҳар бир инсон, атрофга теран назар билан қарашга, эришганларига шукр қилишга ва етиша олмаётганларига сабр қилиш лозимлигига амин бўлади. Зеро, ҳаётимиздаги ҳар бир яхшилик ва эзгуликка шукрона этиб яшашимиз ҳар биримизга ҳос фазилатдир. Нодир Ниёзов ижросидаги “Шукр қилмас экан инсон” таронасини тинглаб, баҳо беринг.