Зиёда ва Шаҳриёр “Темур” фильми учун саундтрек куйлади
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда, истеъдодли хонанда Шаҳриёр билан режиссёр Нодир Мўминовнинг яқин кунларда катта экранларга чиқиши кутилаётган “Темур” фильми учун саундтрек куйлашди. Ушбу дуэт тарона юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари орқали намойиш қилинди. “Ватан” деб номланган мазкур мусиқий асар Гулбаҳор Мўминова сўзи ва Ренат Собиров мусиқаси билан яратилган.
Эслатиб ўтамиз, картинада бош ролларни Нурмуҳаммад Ҳусниддинов, Мирза Азизов, Эльёр Маҳкамов ижро этган. Шунингдек, Рустам Саъдуллаев, Бехзод Мухаммадкаримов, Фуркат Файзиев, Рихси Иброхимова, Раъно Зокирова, Борис Ғофуров, Маъруф Отажонов, Рахим Ғофуров, Шохрух Ҳамдамов ва бошқа актёр ҳамда актрисалар жамланган. Ўзбек актёрларидан ташқари, қўшни мамлакатда фаолият олиб боралиган таниқли киноижодкорлар ҳам таклиф этилган.