Виа Мароканд навбатдаги юлдузли видеоклипига қўл урди

Сана: 04.07.2016 2410

Виа Мароканд навбатдаги юлдузли видеоклипига қўл урди

Ёш ва истеъдодли ижодкорлардан ташкил топган Виа Мароканд айни дамда янги лойиҳа яъни навбатдаги видеоклип устида иш бошлади. Илк қўшиғи ва видеоклипи халқимиз томонидан илиқ қарши олингани барчага маълум. Бундан янада илҳомланган гуруҳ ижодкорлари   “Ҳамма ҳаракатда” деб номланган янги тарона яратишди ва унга видеоклип тасвирга олиш ишларини бошлаб юборишди. Элдор Қаюмов муаллифлигидаги бу қўшиққа Ботир Алиев томонидан мусиқий сайқал берилган. Қувноқ ва кайфиятни кўтарувчи бу композицияга ишланаётган клип режиссёри Жонрид Сагдиев.

Виа Мароканд навбатдаги юлдузли видеоклипига қўл урди

Мазкур клипда  ҳам аввалгиси каби юлдузлар иштирок этмоқда. Жумладан Шуҳрат Нуралиев,  Ботир Имомҳўжаев, Ҳалимахоним, Уммон гуруҳи, Шерзод Бин, Асқар Ҳикматов, “Comedy Uz” резидентлари, Элдор Қаюмов ва бошқаларни мисол келтиришимиз мумкин. Ушбу клипда ҳам Виа Мароканд вакиллари саккиз хил образда намоён бўлишади. Демак, тез кунда Виа Мароканддан навбатдаги клип премьераси. Ҳозирча кутинг ва бизни кузатишда давом этинг.

Виа Мароканд навбатдаги юлдузли видеоклипига қўл урди

Виа Мароканд навбатдаги юлдузли видеоклипига қўл урди

Виа Мароканд навбатдаги юлдузли видеоклипига қўл урди

Виа Мароканд навбатдаги юлдузли видеоклипига қўл урди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol