Шаҳло Аҳмедовадан янги клип

Сана: 15.11.2022 690 қайноқ

Шаҳло Аҳмедовадан янги клип

Хонанда Шаҳло Аҳмедова янги клипини тақдим қилди. «Тун» деб номланган мусиқий асари учун ишланган видеоклип томошабинларни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.

“Ниҳоят шу лаҳза келди. Танаффусдан кейин қалбимнинг бир бўлагини сизлар билан бўлишиш жудаям ҳаяжонли. Янги «Тун» трекига ишланган видео аллақачон #ёутубе да
Бу сўзсиз севги ва қабул қилиш ҳикояси. Бу клипдаги қаҳрамоним олдингисидан фарқ қилади, лекин ҳар бир ишимга қўйган ҳалоллик ва самимийлик ўзгаришсиз қолмоқда.

Мен ва менинг жамоам ушбу видеода ғоямизнинг барча ҳис-туйғуларини ва руҳини мужассам этишга ҳаракат қилдик! Умид қиламанки, биз буни уддаладик.

Ҳар бирингизнинг ҳаётингизда «Мен ёнингдаман» деб айтадиган инсон бўлишини тилайман” - дейди хонанда янги ижод маҳсулини тақдим этиб. Албатта томоша қилинг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol