Латофатли хонанда Дилсўз ҳам бир нечта янги қўшиқлар ёзиб тугаллади. Ана шундай қайноқ ижод маҳсулларидан бири тайёр. Тарона “Биё” деб номланади. Ушбу композиция бугун тингловчиларга ҳавола этилиш арафасида. Дилсўзнинг тожик тилидаги бу қўшиғи унинг мухлисларига манзур келади деб умид қиламиз.