УМАР ШАМСИЕВ КЕТМА-КЕТ ШЎХ ТАРОНАЛАР ЯРАТМОҚЧИ

Сана: 09.04.2014 4704

“Аёл” номли маҳзун таронаси тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинганидан илҳомланган хонанда Умар Шамсиев эндиликда кетма-кет шўх қўшиқларни тақдим этишга киришган.

Яқинда хонанда билан боғланиб ижодидаги янгиликлар хусусида ўртоқлашдик. Унинг айтишча, Бобур Умаров сўзи ва мусиқаси билан тайёрланган янги шўх тарона мухлислари учун кутилмаган янгилик бўлиши шубҳасиз. Негаки, “Гўзал қиз” дея номланувчи янги композиция илгариги Умар Шамсиевнинг йўналишига умуман ўхшамайди. Эндиликда, хонанда ёшларбоп, замонавий шўх тароналарни мухлисларига тақдим этишни режалаштирган.


Барчага маълумки, Умар Шамсиев шу кунга қадар замонавий миллий эстрада йўналишида ижод қилиб келаётган эди. Санъаткор турли йўналишда ижод қилиб мухлисларини хушнуд этиб турмаса, бир хилликда тўхтаб қолиши тайин. Буни яхши англаган хонанда эса айни мавридида янгиликка қўл урди. Тез кунларда эса мазкур тарона биринчилардан бўлиб “Ўзбегим таронаси” радиоси ҳамда сайтимиз орқали премьера қилинади. 

Бундан ташқари, “Гўзал қиз” композициясига видеоклип суратга олиш ишлари ҳам бошланиш арафасида. Умар Шамсиев икки тажрибали клипмейкирлар Наримон Султонхўжаев ёки Ёдгор Носиров билан келишиб клип суратга олиш ниятида.

Клип ҳам қўшиққа мос равишда замонавий бўлиши кутилмоқда. Дарвоқе, хонанда бундан кейинги репертуарларида фақат  шўх тароналар ўрин олганлигини маълум қилди.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol