Тамила дунё гўзали деб тан олинди

Сана: 09.08.2014 4823 қайноқ

Эстрадамизда нафақат қўшиқлари, балки жозибадорлиги билан ҳам кўплаб мухлислар дилидан жой олган Тамила турли касбларда ўзини синаб кўришни бошлади. 

Тамила мухлислари учун кутилмаган янгилик. Энди хонанда ошпаз, шифокор, милиция ҳодими сифатида ишлашни режалаштиряпди. Ёки умуман рок йўналишида қўшиқ куйлашни бошласа ҳам ажаб эмас.

Тасаввур қила оласизми? Биз эса сизга шундай имкониятни тақдим этамиз. Тамиланинг янги “Ла ҳабиби” таронасига ишланган қизиқарли клипни томоша қилинг. 

Тамила дунё гўзали деб тан олинди

 Айнан ушбу видеода Тамилани мутлақо кутилмаган образларда кўришингиз мумкин. 

Қайси касб бўлмасин, Тамила ўзининг жозибадор чеҳрасини йўқотмаган. Клипни томоша қилсангиз, сиз ҳам ана шундай хулосага келишингиз мумкин.

Тимур Примқулов тасвирга олган видеода Тамила 13 хил образда намоён бўлади. Уларнинг ҳар бири ўз ўрнига эга, яъни бежизга танланмаган. Хаттоки боксчи ёки футболчи Тамила образларини ҳам кўриб, кўзингиз қувнайди. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol