Узоқ кутилган “Мақтанчоқ” Шаҳзода ва Жаҳонгир Фозилжоновдан

Сана: 19.07.2015 6272 қайноқ

Узоқ кутилган “Мақтанчоқ” Шаҳзода ва Жаҳонгир Фозилжоновдан

Бир неча ой аввал доимгидек биринчилар қаторида “Ўзбегим таронаси” радиосида эстрадамизнинг икки ёрқин юлдузлари, мафтункор Шаҳзода ҳамда Жаҳонгир Фозилжонов ҳамкорлигидаги ҳазиломуз дуэтнинг премьераси бўлиб ўтганди. Тингловчилар томонидан илиқ қарши олинган “Мақтанчоқ” номли янги тарона Шаҳзоданинг шу йилги концерт дастурида жаранг сочган ва “Божалар” гуруҳининг комедик чиқишлари билан томошабинлар олқишига сазовор бўлганди.

Вақт ўтиб шу дуэт учун видеоклип суратга олиш ишлари олиб борилди. Пойтахтимизда жойлашган истироҳат боғларидан бирида бўлиб ўтган тасвирга олиш жараёнларида Шаҳзода ва Жаҳонгир билан бирга уларнинг дўстлари, Ҳалима, Шаҳзода Матчонова, Динейра ва “Божалар” гуруҳининг бутун жамоаси иштирок этишди. Комедик йўналишда тасвирга олинаётган клип учун ўзига хос ажойиб сюжет ғоясини Шаҳзода ҳамда “Божалар” гуруҳи вакиллари ҳамжиҳатликда маслаҳатлашган ҳолда яратдилар. Режиссёрлик вазифаси кўпроқ Жаҳонгирга юклатилган бўлса-да, ҳар бир иштирокчининг фикри инобатга олинди. Операторлар Шерзод Умаров, Нусрат Ҳусанов, Носир Абдуллаев ҳамда Жонрид Сагдиевлар бир гуруҳ бўлиб ишлашди.

Мафтункор Шаҳзодани мазкур видеоклипда кутилмаган образда кўришингиз мумкин бўлади. Айни дам сайтимиз орқали эътиборингизга тақдим этилаётган узоқ кутилган “Мақтанчоқ” дуэти учун ишланган видеомаҳсулотни томоша қилинг ва завқланинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol