“Телба эмасман” картинасининг намойиши бўлиб ўтди
Куни кеча пойтахтимизда жойлашган Алишер Навоий номли киносаройида режиссёр Озод Шамснинг “Телба эмасман” картинасининг намойиши бўлиб ўтди. Мазкур кинотақдимотида шоу-бизнес вакиллари, ОАВ ходимлари ва кино ихлосмандлари ташриф буюришди.
Мазкур премьера анъанага мувофиқ бадиий қисм билан бошланди. Фильм ижодкорлари саҳнага таклиф этилиб, бирма-бир таништирилди. Ана ундан сўнг картина намойиши бошланди. Фильмда ўз жуфти ҳалолидан айрилган ошиқнинг аянчли қисмати ҳикоя қилинади.
Картинанинг бош қаҳрамони образини Умид Искандаров маҳорат билан ижро этиб берган. Минг бор гапиргандан кўра бир бор кўрган афзал деганларидек, фильмни томоша қилишга чорлаб қоламиз. Картинани 16-декабрьдан бошлаб юртимиз кинотеатрларида томоша қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, картинада бош ролларни Умид Искандаров, Шавкат Комилов, Амира Аъзамова ижро этган. Бундан ташқари, Ҳамид Тошпўлатов, Толиб Мўминов, Асадбек Асалҳўжаев, Собиржон Отажонов ва бошқалар иштирок этган. Фильмнинг сценарий муаллифи Саидкарим Майрамов. Продюсер Мурод Ҳамидуллаев. Режиссёр Озод Шамс.