Шаҳзода Матчонова “Ак Илбирс”2018 мукофотига сазовор бўлди
Сана: 28.04.2018
3877
Бир неча кун олдин актриса Шаҳзода Матчонова Қирғизистон Республикасининг миллий мукофоти “Ак Илбирс”нинг “Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси” номинациясига номзоди қўйилгани ҳақида ҳабар берган эдик. 27 апрель куни Бишкекда ушбу мукофотнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шаҳзода Матчонова режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Маъсума” фильмидаги роли учун “Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси” деб топилди. Мукофот унинг кино соҳасидаги фаолиятининг 10 йиллик юбилейига муносиб совға бўлди. Бу мукофотни қўлга киритгани муносабати билан актриса Шаҳзода Матчоновани қутлаймиз.