Ҳусан тез кунда янги қўшиғини премьера қилади
Сана: 28.01.2019
2324
қайноқ
Хушовоз хонанда Ҳусан шу кунларда бир нечта янги қўшиқ ва клиплар устида иш олиб бормоқда. Ана шундай қайноқ ижод намуналаридан бири “Илмадинг” деб номланади. Мазкур қўшиқни яратишда хонанда Зафар Қодиров ва Аҳлиёр Азимов билан ҳамкорлик қилган. Яқин кунларда премьера қилиниши режалаштирилган композиция учун видеоклип тасвирга олиш кўзда тутилган. Ҳусаннинг бизга берган маълумотларига қараганда, клип трек услубида бўлади. Клипни тасвирга олишда у режиссёр Шуҳрат Мавлоновга мурожаат қилди. Ҳозирда қўшиқ премьераси ва клипни тасвирга олиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.