Умар Шамсиевдан янги қўшиқ ва клип премьераси

Сана: 06.03.2014 2840

 5-март куни "Ўзбегим Таронаси" радиосида Умар Шамсиев янги "Аёл" номли таронасини премьера қилган бўлса, бир вақтнинг ўзида сайтимиз орқали мазкур таронага ишланган клипни ҳам тақдим этмоқда.

Нозик ҳилқат вакилалари аёлларимизга бағишланган қўшиқ 8-март Халқаро хотин-қизлар куни учун махсус тайёрланган. Тарона матнини Нодир Азимов ёзган, Иқбол Муҳаммаджонов эса мазкур қўшиқнинг мусиқа муаллифи ҳисобланади.

Мазкур таронага 4 оилавий ҳаёт мужассам видеоклип суратга олинди. Режиссёр Нозим Толипов томонидан тайёрланган видеода 4 оила ҳаёти, турмуш тарзи, улардаги аёлларнинг ўрни акс этган. Улардан бири уй бекаси, иккинчиси ўқитувчи, учинчиси актриса бўлса, яна бири шифокор. Клипни томоша қила туриб, қўшиқнинг матни бу видеонинг таъсирчанлигини янада оширганлигига гувоҳ бўласиз. Раъно Ярашева ва Ботир Муҳаммадхўжаев талқинидаги ҳаёт тарзи, Фатхулла Маъсудов ва Зуҳра Ашурова оиласи, Ҳошим Арслонов ва Шоҳида Исмоилова ижроси, Меҳриддин Раҳматов ва Нигора Каримбоева ижро этган қаҳрамонлар сизга ёқимли кайфиятни тақдим этади. Азиз аёлларимиз, опа-сингилларимиз байрам олдидан бу клипни Умар Шамсиев томонидан муносиб совға сифатида қабул қиласиз.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol