Баҳром Назаров: бошқа бундай ишни қилмайман

Сана: 06.10.2015 3935 қайноқ

Баҳром Назаров: бошқа бундай ишни қилмайман

Бугун пойтахтимизда жойлашган  нуфузли меҳмонхоналардан бирида хонанда Баҳром Назаровнинг юртимиз бўйлаб ўтказган “Унутилмас кунлар” деб номланган гастрол сафари ҳамда 10-11 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида ўтказиладиган “Шукрона” номли концерт дастурига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Оммавий Ахборот Вакиллари, концерт ташкилотчилари иштирок этишди.

Баҳром Назаров: бошқа бундай ишни қилмайман

Мазкур дастур Баҳром Назаровнинг  илк яккахон концерти бўлиб, унда асосан хонанданинг йиллар давомида ўйлаб юрган ва ўз бошидан кечирган орзу армонлари, қувонч ҳасратларининг маълум бир қисми ҳам саҳнага олиб чиқилади.

Баҳром Назаров: бошқа бундай ишни қилмайман

Анжуман бошида Баҳром Назаров концерт дастури ҳақида тўхталиб ўтди. Ана ундан сўнг ташриф буюрган Оммавий Ахборот Вакиллари билан қизғин суҳбат бўлиб ўтди. Журналистлар томонидан берилган саволларга хонанда батафсил жавоб бериб ўтди. Матбуот анжуманини Ферузабону Абдураҳмонова олиб борди.

Баҳром Назаров: бошқа бундай ишни қилмайман

10-11 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган дастур “Мўжиза Медиа” томонидан амалга оширилмоқда. Концерт режиссёрлиги актёр ва бошловчи Фарҳод Бадаловга топширилган. Саҳна безаклари билан санъат арбоби Сергей Чернов шуғулланмоқда. Мазкур безакларда анъанавийлик ва замонавийлик уйғунлашган бўлиб, энг аввало ундан қўшиқлар ифори сезилиб туриши кўзланган.

Баҳром Назаров: бошқа бундай ишни қилмайман

Маълум бўлишича, концерт дастурини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари, таниқли бошловчилар олиб боришади. Ҳозирча қайси бошловчилар экани ошкор қилинмади.  Кутилаётган дастурдан 23 та қўшиқ жой олган ва деярли ҳар бир композиция учун алоҳида рақс, саҳна кўринишлари тайёрланмоқда.

Баҳром Назаров: бошқа бундай ишни қилмайман

Матбуот анжумани давомида журналистларнинг ҳар бир саволига очиқ ойдин жавоб берган хонанда жонли ижрода қўшиқ ҳам ҳиргойи қилиб берди. Шунингдек, кўплаб танқидга учраган “Пари пари” қўшиғи ва шу тарона атрофидаги саволларга аниқ жавоб берди. “Бошқа бундай ишни қилмайман” дея барчага сўз берди. Қолаверса, устози Озодбек Назарбековнинг “Лола” қўшиғи аслида кимга тегишли деган саволга ҳам аниқлик киритиб ўтди.

Баҳром Назаров: бошқа бундай ишни қилмайман

 Биз Баҳром Назаровнинг илк яккахон концерт дастурига омад тилаб қоламиз. Тез кунда тайёргарлик жараёнидан ҳам сайтимиз орқали гувоҳи бўлишингиз мумкин. Ҳозирча кузатишда давом этамиз.

Баҳром Назаров: бошқа бундай ишни қилмайман Баҳром Назаров: бошқа бундай ишни қилмайман Баҳром Назаров: бошқа бундай ишни қилмайман

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol