Сардор Раҳимхондан янги тарона
Айни вақтда Фарғонада гастроль сафарида бўлган Сардор Раҳимхон бугун "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали янги қўшиғини тақдим этди.
"Майли" дея ном олган тарона илк марта Сардор Раҳимхоннинг жорий йилдаги узоқ кутилган "Танҳогинам" номли концерт дастурида жаранг сочганди.
Сардор Раҳимхоннинг айтишича, концерт дастурида мазкур тарона ижро этилган вақтда Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков ва Насиба Абдуллаева рақсга ҳам тушишган экан.
Дарҳақиқат, тарона шўх оҳангларга эгалиги билан ҳам тингловчилар дилидан жой ола билди.
Мазкур тарона хусусида яна бир маълумот: Қўшиқ мусиқасини ёзиш вақтида ҳеч қандай компьютер эффектларидан фойдаланилмаган. Мусиқадаги ҳар бир наво жонли равишда мусиқа асбоблари ёрдамида чалинган. Айнан ушбу жиҳати ҳам қўшиқнинг тасанноларга эришишига яна бир сабабдир.
Сайтимиз орқали сиз ҳам тинглаб, баҳо беринг!