Сардор Раҳимхон концерти олдидан ўтказилган танлов ғолиблари билан учрашди

Сана: 19.04.2016 4132

Сардор Раҳимхон концерти олдидан ўтказилган танлов ғолиблари билан учрашди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон яқинлашиб келаётган концерт дастурига катта тайёргарлик олиб бормоқда. Кетма-кет янги қўшиқлар, видеоклиплар тақдим этишга ҳам улгураётган хонанда ижтимоий тармоқлар орқали кичик танловлар ўтказаётган эди. Куни кеча мазкур танлов ғолиблари аниқланди. Сардор Раҳимхон улар билан учрашиб, ғолибларга ваъда қилинган концерт  чипталарини топширди.

Сардор Раҳимхон концерти олдидан ўтказилган танлов ғолиблари билан учрашди

Хонанданинг маълум қилишича,  ҳали яна бир битта ғолиб аниқланмаган. Икки кунлик концерт дастурига мухлислар томонидан катта қизиқиш билдирилмоқда. Улар ҳаттоки, дастурда тинглашни истаган қўшиқларини ҳам ижтимоий тармоқлар орқали ёзиб юборишмоқда. Қадрли кузатувчилар. Сиз хонанданинг концерт дастуридан қайси қўшиқлар жой олишини истар эдингиз? Ўз фикрларингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol