Ягонадан янги видеоклип премьераси

Сана: 02.05.2014 3890 қайноқ

Хонанда Ягона ўзининг ноодатий йўналишдаги тароналари ва видеолари билан кўплаб мухлислар эътиборини қозониб келмоқда. У тақдим этаётган янги видеоклип ғояси ҳам ўзгача. 

"Соғинмабманми?" номли тарона миллий шарқона йўналишда бўлса-да, унда Ягонага хос жўшқинликни сезиш мумкин. Қўшиқ сўзи ва мусиқаси муаллифи Иқбол Муҳаммад.


Бир неча кун аввал мазкур таронага "Ўзбекфильм" павильонида клип суратга туширилганди. Тимур Примқулов томонидан тасвирга олинган видео тайёр ҳолга келиб, бугун сайтимиз орқали эксклюзив тарзда премьера қилинмоқда. 

Клип трек йўналишида бўлса-да, тасвирларни шунчаки томоша қилишнинг иложи йўқ. Ягонадаги энергия томошабинга ҳам таъсир этиб, рақсга чорлайди. 

Юқори ҳароратдаги видеоклип сизга ҳам маъқул келиши шубҳасиз. Томоша қилинг ва миллий ҳамда замонавий оҳанглар ва тасвирлар бирлашган ижод намунасига баҳо беринг! 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol