Билол навбатдаги қўшиғини тақдим қилди
Сана: 10.02.2017
3152
Истеъдодли хонанда Билол бугун ўзининг янги ижод намуналаридан бирини халқимиз ҳукмига тақдим қилди. “Жавоб бер” деб номланган ушбу қўшиқнинг сўзи хонанданинг ўзига тегишли. Мусиқаси ва аранжировкаси устида бастакор Сардор Алимов иш олиб борган. Қолаверса, бу композиция учун у режиссёр Икром Али билан ҳамкорликда видеоклип ҳам тасвирга олдирган. Реал воқеаларга асосланиб яратилган клип тасвирчилари Ҳасан ва Ҳусан Атабаевлар. Продюсер Жамшид Ҳожиниёзов.
Марҳамат Билол ижросидаги “Жавоб бер” қўшиғини тингланг ва видеоклипини томоша қилинг.