Сардор Рахимхон шов-шувли клипни такдим этди

Сана: 25.11.2014 5917 қайноқ

Ижодидаги ҳар бир тарона хит даражасига кўтариладиган эстрадамизнинг энг ёрқин хонандаларидан бири Сардор Раҳимхоннинг ''Жамилахоним ёмонлар'' таронаси барча мухлислар қалбидан жой олди. 

Аҳад Қаюм сўзи ва Учқун Шарипов мусиқаси асосида яратилган мазкур қўшиқ учун яратилаётган видеоклип ҳақида аввал ҳам хабар берганмиз, қолаверса, интернетдаги инстаграм ижтимоий тармоғи орқали турли хонандалар томонидан жойлаштирилган ажойиб суратлар бу клипга бўлган қизиқишни орттирди.

Сардор Рахимхон шов-шувли клипни такдим этди
Сардор Рахимхон шов-шувли клипни такдим этди

Мазкур видеоклип суратга олишга энг маҳоратли ва профессионал клипмейкер Рустам Муродов режиссёрлик қилган.
Эстрадамизнинг энг таниқли ижодкорлари Жаҳонгир Фозилжонов, Жавлон Шодмонов, Манзура, 
Достон Убайдуллаев, Умид Искандаров ва бошқалар ҳам клипда иштрок этишган бўлиб, шов-шувларга сабаб бўлган клип мухлислар қалбини забт этиши кутилмоқда.

Сардор Рахимхон шов-шувли клипни такдим этди
Сардор Рахимхон шов-шувли клипни такдим этди

Ноанъанавий тарзда профессионал ижодий гуруҳ томонидан тасвирга олинган ''Жамилахоним ёмонлар'' таронасига яратилган видеомаҳсулот тайёр ҳолга келтирилиб, бугун эътиборингизга ҳавола этилмоқда. Марҳамат томоша қилинг ва баҳра олинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol