Мафтункор Шаҳзода мухлислари учун узоқ кутилган премьера!

Сана: 23.04.2014 5274 қайноқ

Шаҳзоданинг рус тилида куйланган “Мало ли” саундтреки нафақат юртимизда, балки Россияда ҳам машҳурликка эриша олди. 

“Геолог. Ўлимдан кучли” илк ўзбек блокбастер фильми учун яратилган қўшиққа видеоклип ҳам суратга олинганди. Яқинда ушбу видеодан бир неча сониялик трейлерни тақдим этгандик. "Warner Music" компанияси томонидан тайёрланган видеоклип тайёр ҳолда YouTube интернет хостинг хизматининг Wow TV каналида премьера қилинди. Мазкур канал шоу-бизнес оламида дунё юлдузларинг энг янги ижод намуналарини тақдим қилувчи машҳур каналлардан бири саналади. Бу канал нафақат янги клипларни, балки интервью ва турли қизиқарли лойиҳаларнинг видеоталқинини ҳам тақдим этиб келмоқда. 

Шаҳзода ижросидаги “Мало ли” таронаси матн муаллифи Клименко Иван, мусиқа ва аранжировка муаллифи эса Leo K (Алавердашвили Кахабери) бўлиб, уларнинг ҳар иккаласи ҳам украиналик ижодкорлардир. Мазкур саундтрекка ишланган видеонинг монтажини ҳам россиялик мутаҳассислар олиб борган. 

Айтиш керак, ўзбек ижодкорлари томонидан яратилган ўткир сюжетли “Геолог. Ўлимдан кучли” картинаси премьераси май ойига мўлжалланган. Фильм воқеалари ўтган асрнинг 60-йилларида рўй бериб, бир дақиқага ҳам томошабинни зериктирмаслиги ваъда қилинмоқда.

Айнан “Мало ли” саундтреки картинадаги кутилмаган воқеалар ривожи, турли драматик бурилишларнинг таъсирчанлигини оширишга хизмат қилган. 

Клип Мухлиса Азизова режиссёрлиги остида Дилмурод Турдибоев томонидан суратга олинган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol