Шаҳзода Беном гуруҳи билан куйлаган дуэтини тақдим қилди

Сана: 07.05.2019 2484 қайноқ

Шаҳзода Беном гуруҳи билан куйлаган дуэтини тақдим қилди

Бир неча кун аввал мафтункор Шаҳзода пойтахтимиздаги муҳташам "Халқлар дўстлиги" санъат саройида бир ҳафта мобайнида яккахон концерт дастурини намойиш қилгани барчага маълум. Ушбу дастурда хонанда кутилмаган дуэтлар билан мухлисларини лол қолдиргани ҳам сир эмас. Ана шу дуэтлар бири яъни Беном гуруҳи билан ижро қилинган "Им Шаб" таронаси тингловчилар ҳукмига ҳавола қилинди. Концертнинг ўзидаёқ мухлисларни ўзига ром қилган бу ижод махсули премьера лойиаларида ҳам аъло даражада қарши олинди. Мазкур қўшиқ халқимиз орасида оммалашиб, тингловчиларнинг севимли композициясига айланади деб ўйлаймиз.
Тарона муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва аранжировкаси Сарвар ва Комил, мусиқаси эса Далер Хонзода томонидан яратилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol