Нилуфар Усмонова: Олтин олма дуо ол

Сана: 30.11.2022 1298 қайноқ

Нилуфар Усмонова: Олтин олма дуо ол

Ўзбек эстрадасининг гули Нилуфар Усмонова тўй хизматларида уни қувонтирадиган ҳолатлар ҳақида гапирди. «Қариси бор уйни париси бор. Мени хизмат жараёнларимдаги энг яхши кўрган тасвирим бувижонларни хурсанд бўлиб рақсга тушиб, орзу-ҳавасини кўриши бўлса, иккинчиси додаларни кўзда ёши билан дуо қилишлари. 

Энг катта гап ҳам ана шу дуода. Олтин олма - дуо ол деб бежизга айтишмаган. Ёши катта буви-додаларни қадрига етиб, уларни дуоларини олишга ҳаракат қилинг. Улар боғлаб берилмаган - Омонат. Шу қаторда ота-онамиз ҳам. Ёши улуғларимизни асраб-авайлаб, қадрласак, бизни ҳам қариганда шундай роҳатда, алладек азиз қилиб, фарзандларимиз бошида кўтариб юради. Қайтар дунёда чиройли қайтиши учун ҳозирдан ҳаракатимизни қилайлик. Ҳурмат билан Гулингиз» – деди хонанда қолдирган видео лавҳаси изоҳида. Унинг мухлислари ҳам унинг гапига қўшилиб, хонандани қўллаб-қувватлашди. Илиқ фикрлар билдириб, ҳамиша халқ ичида азиз бўлишини тилашди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol