“Осмонимга олиб кетаман” янгича талқинда
Сана: 14.06.2016
5903
қайноқ
Хонанда Акбар ва “Садо” ансамблидан халқимиз учун кутилмаган туҳфа. Улар барчамизга таниш бўлган ва қалбимиздан жой олган, “Осмонимга олиб кетаман” қўшиғини қайта ижро этиб, мухлислар ҳукмига ҳавола этишди. Юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочган композиция тингловчилар томонидан кутилганидан ҳам аъло даражада қарши олинди.
Тарона муаллифларига тўхталадиган бўсак, сўзи Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб. Мусиқаси эса Юлдуз Усмонова томонидан басталанган. Аранжировкаси устида Садо ансамбли, Ринат Абубакиров ва Мансур Деҳқонов иш олиб борган. Мaрҳамат севимли қўшиғингизни янгича талқинини тингланг ва баҳо беринг.