Дилсўздан янги қўшиқ
Сана: 21.01.2020
1567
"Ниҳол" мукофоти совриндори Дилсўз янги қўшиғини тақдим қилди. Унинг навбатдаги сокин таронаси "Кетавер" деб номланади. Мусиқий асар илк жарангидаёқ илиқ кутиб олинди. Хонанда мазкур ижод маҳсули халқимиз орасида яхшигина оммалашишига катта умид боғлаган. Ботир Эргашев сўзи билан яратилган ушбу мусиқий асарнинг бастакори Нодир Умаров. Албатта тингланг ва баҳо беринг. Ҳа айтганча маълумотларга қараганда қўшиқ учун видеоклип суратга олиш кўзда тутилган.